Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

167220       0

Тадбирлар

       

Бугун Термиз давлат университетида вилоят ёшлари ташаббуси билан “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастури бўлиб ўтди.

 

Тадбирда олий таълим муассасалари талабалари, вилоятнинг шаҳар ва туманларида яшовчи ёшлар иштирок этди. Унда дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев, Рўзигул Сафарова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Азиза Холбоева ва бошқалар сўзга чиқди.

 

Сўзга чиққанлар янги конституциямизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

 

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Намозов, таниқли хонанда Райҳон ижросидаги куй-қўшиқлар барчага байрам кайфиятини улашди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2023
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари