ОТАЛАР МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ
Кеча, Термиз шаҳридаги 1,2-сонли умумий ўрта таълим мактабларида оталарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлаш юзасидан “Оталар мажлиси” ўтказилди.
Ушбу йиғилишда «Нуронийлар» жамғармаси шаҳар бўлими раиси T.Berdiyev, депутатлар, фаол нуронийлар, оталар ва ўқитувчилар иштирок этишди.
Йиғилишда маърузачилар ва ўқитувчилар томонидан фарзанд таълим-тарбиясидаги ўринда, айниқса, оталар кўпроқ масъулиятли бўлиши тўғрисида ўзаро фикрлар алмашилди.
Ўз навбатида, келгусида ўтказиладиган “Оталар мажлиси” анъанага айлантирилиши ҳамда фарзандлар таълим-тарбиясига боғлиқ муаммоларни оталар билан биргаликда муҳокама қилишга келишиб олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024