Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

274439       0

Тадбирлар

       

“Наврўз” умумхалқ байрами тантаналарига тайёргарлик жараёнлари билан танишилди

Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилоятининг асосий “Наврўз” байрами тантаналари 17-18 март кунлари Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” майдонида бўлиб ўтади. Вилоят ҳокими ушбу ҳудудда бўлиб, байрам шодиёналарига тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Масъулларга тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари Термиз шаҳрининг “Жайхун” ва “Шифокор” маҳаллаларида бўлиб, кўп қаватли турар-жойларнинг фасад қисмини таъмирлаш, бўяш, замонавий кўринишга келтириш, йўлакларни таъмирлаш, болалар ўйингоҳларини ташкил этиш бўйича берилган вазифалар ижроси ҳамда маҳалладаги “Бешлик” фаолияти билан танишди.

Аҳолига байрам кайфиятини улашиш учун ишларни жадаллаштириш, асосий таъмирлаш ишларини “Наврўз”га қадар якунлаш, аҳолининг байрамни яхши кайфиятда кутиб олиши учун шароит яратиш бўйича топшириқлар белгилаб берилди.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари