Термиз шаҳрида ҳам “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Термиз шаҳрида “”Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган “Янги нафас” спорт мусобақасида беш мингдан ортиқ 7 ёшдан етмиш ёшгача бўлган сурхондарёлик иштирок этди.
Марофонга старт берилган Алишер Навоий кўчасидаги “Surxon arena" спорт мажмуасида бўлиб ўтган тантанали тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни “Наврўз” умумхалқ байрами билан табриклаб, мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилади. Кўп минг йиллик тарихга эга байрамнинг миллий қадрият ва урф-одатларимизни кенг тараннум этиш ҳамда халқимиз орзу-умидларини руёбга чиқаришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Воҳада янгиланиш ва яшариш байрами олдидан ўтказилган марофонга алоҳида тайёргарлик кўрилиб, мусобақа қатнашчилари учун барча шароит яратилди. Уларнинг хавфсиз, эркин югуриши учун беллашувга старт берилган Алишер Навоий кўчасидан "Болажон боғи"и ҳудудидаги финишгача бўлган уч километр масофада ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Қатнашчиларнинг йўл ҳаракати, жамоат тартиби, ёнғин ва бошқа хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилди.
Марофон якунида эркаклар ва аёллар ўртасидаги беллашув ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025