Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

320511       0

Тадбирлар

       

Шаҳардаги ўрганиш ишлари мактаб ва маҳаллаларда давом этди

Вилоят ҳокими раҳбарлигидаги мутасаддиларнинг Термиз шаҳридаги ўрганиш ишлари давом этди. Кейинги манзилда "Нурли келажак" маҳалласида жойлашган 7-сонли мактабдаги шароитлар, амалга оширилган ишлар, ободонлаштириш ҳолати билан танишилди.

Мактабда таъмирлаш ишлари якунига етказилмаган, етарлича назорат, тартиб-интизом тўғри йўлга қўйилмаган, мавжуд жиҳозлар, стол-стуллар сақланиши тўғри йўлга қўйилмаган, қурилиш материаллари ва чиқиндиларининг йўлакда сақланиши ҳунук манзарани келтириб чиқарган ва фавқулодда чиқиш йўлакларини ёпилиб қолган.

Вилоят халқ таълими бошқармасига ўз вазифасига совуқққонлик билан қараб, мактабда тартиб ўрнатмаганлиги ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширмаганлиги учун мактаб директорининг лавозимига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш, молия бошқармасига таъмирлаш ишларини якунига етказиш учун маблағ ажратиш, тегишли органларга мактаб фаолиятини ўрганиб, ҳуқуқий баҳо бериш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида шаҳар масъуллари ва “Нурли келажак” (Олдинги номи Паттакесар) маҳалласи "бешлиги" билан белгилаб берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди. Аввалги ташрифда берилган топшириқларга асосан икки қаватли турар-жойларнинг том ва фасад қисмлари таъмирланган, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилган. Ҳудуд чиқиндилардан тозаланиб, тартибга келтирилган.

Вилоят раҳбари ҳудудни ўрганиш давомида йўлаклар қурилишини охирига етказиш ва маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ишларини давом эттириш, ҳудуддаги мактаб ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширилишини ташкил этиш учун шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-Сектор раҳбари масъул этиб белгиланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари