Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

258066       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳридаги ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллалар инфратузилмаси, ташкилот ва корхоналар фаолияти ўрганилди

 

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри бўйлаб, ижтимоий соҳа объектлари, хусусан мактаблар фаолияти, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, марказий кўча ва йўлларда олиб борилаётган таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари билан танишди. Дастлабки манзил 960 ўринли мактабда 2 минг 531 нафар ўқувчи таҳсил олаётган, 2,6 коэффициентда фаолият юритаётган 1-сонли мактаби бўлди.

 

Учта ўқув биносидан иборат ушбу мактабнинг асосий биноси 2016 йилда, қолган 2 та ўқув биноси 2019 йилда таъмирланган. Мактабнинг умумий ер майдони 1,5 гектардан ортиқни ташкил этади. Очиқ ер майдонларига эътибор қаратилмаганлиги, ободонлаштириш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги танқид қилинди. Таълим сифатини ошириш, мактаб ҳудудини ободонлаштириш, ўқувчилар таҳсил олишлари, ўқитувчиларнинг фаолият юритишлари учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Шундан сўнг мутасаддилар шаҳардаги 22-сонли мактаб фаолиятини ўрганишди. Қуввати 280 ўринли бўлган ушбу мактабда 607 нафар ўқувчи таҳсил олади. Мактаб кутубхонасига етарли эътибор қаратилмаганлиги, мактаб чеккасидаги хонага жойлаштирилганлиги танқид қилинди. Масъулларга мактаб фаолиятини самарали ташкил этиш, кириб келувчи йўлларни, йўлаклар ва мактаб биносида таъмирлаш ишларини олиб бориш топшириғи берилди. Вилоят раҳбари ушбу мактабнинг спорт залида ташкил этилган бокс тўгараги фаолияти билан ҳам танишиб, машғулотлар олиб бораётган ўқувчилар билан суҳбатлашди.

 

Шунингдек, мактаб билан ёндош ҳудудда жойлашган “Буюк Сурхон Термиз” фермер хўжалиги дала майдонлари ҳам кўздан кечирилди. Дала атрофлари тозаланмаган, дарахт кўчатлари экилмаган, мавжудлари оқланмаган, ариқ ва зовурлар қазилмаган. Вилоят раҳбари камчиликларни кўрсатиб ўтиб, масъулларга бартараф этиш, фермер хўжалиги фаолиятини ўрганиш бўйича топшириқлар берди.

 

Кейинги манзилда Ўзпахтасаноат АЖ “Сурхондарё минтақавий терминали” МЧЖ биноси кўздан кечирилди. Бино жойлашган ҳудудни тартибга келтириш, тозалаш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

 

Ўрганиш давомида ҳудуддаги маҳаллалар инфратузилмаси билан ҳам танишилиб, мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Шаҳар ҳокимига маҳаллалар инфратузмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш бўйича бўйича белгиланган дастурлардаги тадбирларни сифатли амалга ошириш вазифаси қўйилди ҳамда маҳаллалардаги “бешлик” ва бошқа масъулларни жалб қилган ҳолда ободонлаштириш ишларини кенг кўламда олиб бориш топширилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари