Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

258685       0

Тадбирлар

       

Қуёш панеллари ўрнатиш борасидаги ишлар ўрганилди

 

Ҳозирда энергия ресурсларига бўлган талаб кун сайин ошиб бормоқда. Бундай вазиятда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, ундан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда Президентимизнинг Фармон қабул қилинган бўлиб, ҳар бир ҳудудда ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича дастур ва чора-тадбирлар белгилаб берилган.

 

Шунга асосан воҳада тизимли ишларни йўлга қўйиш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олиниб, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари, аҳоли хонадонлари ва янгидан барпо этилаётган кўп қаватли турар-жойларда қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида қуёш панеллари ўрнатилаётган объектларни кўздан кечирди. Ўрнатилган қуёш панеллари билан танишди. Танишув давомида мутахассислар ва мутасаддилар томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

 

Шунингдек, вилоят раҳбари амалга оширилган ишларни кўздан кечириш давомида, масъулларнинг воҳада аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси билан таъминлашда юзага келадиган тақчилликни бартараф этиш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ахборотини ҳам эшитди. Жорий йил 4 март куни белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Бундан ташқари янги лойиҳаларни, жумладан, куни-кеча Хитойлик инвесторлар билан муҳокама қилинган 200 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатиш лойиҳасини томонлар билан пухта ишлаб чиқиб, амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Маълумот учун, Сурхондарё вилоятида жорий йил якунига қадар 682 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идоралари биноларида, 1 405 та тадбиркорларнинг бино ва иншоотларида, 3 791 та аҳоли хонадонларида, 41 та янгидан фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли турар-жойларда қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичлари ўрнатиш режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари