04 / 03 / 23
АОКА раҳбари “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти фаолияти билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Сурхондарёга сафари давомида “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти фаолияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов билан ҳам учрашиб, ҳудудда соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Вилоятда ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини янада ривожлантириш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирлар хусусида фикр алмашилди.
Маълумот учун, вилоятда 37 та газета – журнал, 2 та телеканал, 1 та радиоканал, 4 та веб-сайт, марказий оммавий ахборот воситаларининг 13 нафар мухбири, 4 та хусусий нашриёт, 2 та босмахона, 58 та матбаа корхонаси ҳамда давлат бошқарув органларининг 54 та ахборот хизмати фаолият юритиб, 350 дан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024
1 comments