Ҳаким ат-Термизий шоҳ кўчасидаги мавжуд камчиликлар ўрганилди.
Термиз шаҳрини замонавий архитектура талабларига мослаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини давом эттириш мақсадида, бугун шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев бошчилигида сектор раҳбарлари ва алоқадор мутасаддилар биргаликда Ҳаким ат-Термизий шоҳ кўчасидаги мавжуд камчиликларни кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида марказий кўча ёқасида жойлашган хизмат кўрсатиш шохобчаларига тегишли панноларнинг “Реклама тўғрисида”ги қонунга зид ҳолатларини ҳамда аниқланган ноқонуний қурилишларни амалдаги қонунчилик асосида бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг фасад қисмини бўёқлаш, тротуарларни таъмирлаш ҳамда ҳудудларни тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023