Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

267579       0

Тадбирлар

       

СУРХОНДАРЁЛИК ЁШЛАР УЧУН «МEЭТУП» УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да ёшларни “IT” соҳасига қизиқтириш, уларга мотивация бериш мақсадида соҳада катта муваффақиятга эришган, малакали мутахассислар иштирокида «Меэтуп» учрашув ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, соҳа ёшларига мурожаат йўллади.

Бугунги кунда “IT” соҳаси ривожланиб, барча соҳаларга кириб бормоқда. Шу билан бирга, Давлат раҳбарининг мазкур соҳа ривожига эътибор қаратаётганликлари натижасида ёшларни “IT” соҳасига қизиқтириш, уларга шарт-шароитлар яратиш, таълим бериш, улардан малакали мутахассислар етиштириб чиқариш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, бу борада вилоятда ҳолат қувонарли эмас, соҳада малакали кадрлар етишмайди, бор кадрлар ҳам бармоқ билан санарли. Кадрлар етишмаслиги натижасида ушбу йўналишда корхоналар ташкил этилмаган. 2022 йилда “IT” маҳсулотлари умуман экспорт қилинмаган.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида жорий йилда “IT” соҳасида 3 минг нафардан ортиқ мутахассислар тайёрлаш, 65 минг нафар ёшларни “Coursera” таълим платформасида бепул ўқитиш, 1 млн доллардан ортиқ “IT” соҳаси ҳизматларини экспорт қилиш, соҳага қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга шароит яратиш мақсадида “IT” парк филиали ва академиясини қуриш мақсад қилинган.

Вилоят раҳбари ўз мурожаати якунида ёшларга “IT” соҳасини ўрганишлари ва фаолиятларини бошлаш учун барча имкониятлар яратиб берилишини, улардан биргина талаб, соҳани мукаммал ўзлаштириб, вилоятда рақамли технологиялар ривожига ўз ҳиссаларини қўшишдан иборат бўлишини таъкидлади.

Шундан сўнг соҳада муваффақиятга эришган малакали мутахассислар, “IT” тадбиркор, “Smartup” ва “Verifix” корхоналарини автоматлаштириш тизимлари асосчиси, B2B соҳасида 17 йиллик тажрибага эга тадбиркор Абдуқаҳҳор Тошмуҳаммедов ва “ТенХ Coders” компанияси асосчиси Умид Негматуллаевлар “IT” тадбиркорлик ва муваффақиятга эришиш бўйича ўз тажрибалари билан бўлишди. Соҳага ёшларнинг қизиқишини ошириш мақсадида мулоқотлар қилинди, уларнинг саволларига жавоб берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари