Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

293509       0

Тадбирлар

       

Шаҳарда электр токи, табиий газ ва кўмирда ишлайдиган иситиш қозонлари ишлаб чиқарилмоқда

Бугунги кунда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари, жумладан, иссиқлик билан таъминлаш долзарб ва асосий вазифа бўлиб қолмоқда. Бунда хом ашёни кам сарфлайлиган, ҳавфсиз ишлаш технологиясига эга бўлган, кўмир билан ишлайдиган қозонхоналарга талаб юқори.

Жорий йилдан бошлаб юртимиздаги ижтимоий соҳа объектлари, мактаб ва боғчалар иситиш тизими кўмирга ўтказилади. Бу эса ўз навбатида ушбу типдаги иситиш қозонхоналарига бўлган эҳтиёжни оширади. Термиз шаҳри “Маърифат” маҳалласи ҳудудида “ТЕПЛО МОНТАЖ CЕНТРЕ ВОСТОК” МЧЖ томонидан иситиш қозонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Бугун Термиз шаҳридаги объектларда ўрганиш ишларини олиб бораётган вилоят ҳокими МЧЖнинг иситиш қозонлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишди. Шунингдек, корхона раҳбарининг мавжуд муаммолари ўрганилиб, масъулларга кўтарилган масалаларни ҳал этиш, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўламини кенгайтириш бўйича зарур чораларни кўриш бўйича топшириқ берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари