«Мангузар» сув ишлаб чиқариш ҳавзаси ҳудуди яшил масканга айлантирилади
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан бошланган, ҳозирда халқаро ҳаракатга айланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги дарахт кўчатлари экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Бугун шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев шаҳардаги барча корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари билан "Яшил макон" лойиҳаси доирасида ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Термиз шаҳар Сув таъминоти бўлимига қарашли «Мангузар» сув ишлаб чиқариш ҳавзаси ҳудудида учрашди.
Учрашувда шаҳар раҳбари томонидан мазкур ҳудуд лойиҳаси кўздан кечирилиб, мутасаддиларга ташкилотлар учун тегишли майдонни тақсимлаб бериш, кўчат экишга тайёрлаш, шунингдек, ҳудудда мевали, манзарали дарахт кўчат ва қаламчаларини экиш ишларни белгиланган муддатда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023