Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

290316       0

Тадбирлар

       

ҲАР БИР ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН ЖАЗО МУҚАРРАР!

Термиз шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги рейд назорат тадбири ўтказилди.

Тадбирда Маърифат маҳалласи ҳудудидаги Хон Сарой ошхонаси ёлланма ишчиси яъни фуқаро Д.У томонидан маиший чиқиндиларни ошхона раҳбариятидан сўрамасдан ўзбошимчалик билан ошхона яқинида жойлашган манипулятор чиқинди контейнерига жойлаштирмасдан белгиланмаган жойга тўкиб кетганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 911-моддасининг 1 қисмига асосан баённома расмийлаштирилиб, ва базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида маъмурий жарима белгиланди.

Ўз навбатида белгиланмаган жойга тўкилган чиқиндилар жойида бартараф қилиниб, ва ўзини ҳудудидаги контейнерга жойлаштирилди. "Хон сарой" ошхонаси раҳбариятига бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳудудда ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни махсус чиқинди контейнерига жойлаштирилишини назоратга олиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласида тезкор рейд тадбири ўўтказилганда фуқаро Г.А томонидан санитар тозалаш объектидан фойдаланиш талабини бузганлиги аниқланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 912-моддасига асосан жарима қўлланилди ва чиқиндилар жойида бартараф этилди.

Шу ўринда фуқароларимизни ҳудудларда онлайн камералар назорати ишлаётганлиги юзасидан огоҳликка чақирамиз. Шаҳримиз тозалиги барчамизнинг соғлигимиз ва кўркимиздир.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари