Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

293472       0

Тадбирлар

       

Аҳоли муаммоларини “Xонадонбай” ўрганиш ишларининг амалга оширилиши танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев раҳбарлигида сектор раҳбарлари, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири биргаликда маҳаллалардаги бешлик вакиллари томонидан аҳоли муаммоларини уйма-уй юриш орқали ўрганиш ишлари юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Муҳокама жараёнида шаҳар раҳбари томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича хатлов ишларини етарли даражада ташкил этмасдан, сусткашликка йўл қўйган “бешлик вакиллари” маҳалла раиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти танқидий-таҳлил қилинди.

Йиғилишда, икки хафта олдин хатлов ишларини тизимли ташкил этиш бўйича берилган топшириқларга қарамасдан масъулиятсизлик билан ёндашган айрим маҳалла бешлиги вакилларига нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилди. Бир нечта масъулларга огоҳлантириш берилиб, қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Муҳокама якунида Ўктам Тўраев томонидан алоқадор масъулларга уйма-уй юриб хатлов ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш ва белгиланган муддатда якунлаш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари