Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

273301       0

Тадбирлар

       

ТЕРМИЗ ШАҲРИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун шаҳримиздаги “Муҳташам сарой” тантаналар саройида навбатдаги “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда, “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони соҳиби, давлат ва жамоат арбоблари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган нуронийлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фаол ёшлар ҳамда пробация ва профилактик ҳисобда турувчи ёшлар иштирок этишди.

Турли миллат вакилларини муштарак мақсад йўлида бир даврага жам қилган тадбир доирасида тантаналар саройида байрам дастурхони ёзилди. Иштирокчилар тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбат қуришди. Самимий мулоқотларда нуронийлар ва ўрта авлод вакиллари томонидан мамлакатимизда инсон ва унинг қадр-қимматини юксалтириш, халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш устувор вазифага айлангани таъкидланди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев сўзга чиқиб, шаҳримизда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ва маҳаллалар инфратузилмасини янада ривожлантириш йўлида Термиз шаҳрига алоҳида эътибор қаратилганлиги хусусида сўз юритди. Шунингдек, шаҳар раҳбари барчани юрт равнақи йўлида бирдамликка чорлади.

Эл суйган санъаткорларнинг Она Ватан, дўстлик, эзгулик, ҳамжиҳатлик, меҳр-муҳаббат ва тинч-тотув ҳаёт тараннум этилган куй-қўшиқлари барчага юқори кайфият улашди. Тадбир якунида нуронийлар мамлакат тинчлиги ва равнақи ҳамда халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очишди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари