ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ва шаҳар прокурори Худойназар Маматқулов биргаликда Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги тиббиёт олийгоҳларининг битирувчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда шаҳар раҳбари битирувчи ёшлар билан очиқ самимий мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари, таклиф ва ташаббусларини тинглади.
Хусусан, талабаларнинг уй-жой, маълум бир соҳа мутахассисликлари бўйича хорижий давлатларда ойлик ўқув курсларида ўқиш ва бошқа масалалардаги билдирган фикрлари қўллаб-қувватланди ва уларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Маълумот ўрнида, жорий йилда Термиз шаҳар ёшларидан 84 нафар талабалар олий тиббиёт академияларини битирувчи курсларида таҳсил олишмоқда. Жумладан, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида 36 нафар, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида 48 нафар битирувчи курс талабалари ҳозирги кунда шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникаларда Ҳукуматнинг тегишли қарори асосида иш билан таъминланган.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023