Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

ТEРМИЗДА СEМИНАР: ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИ ИСИТИШГА АУТСОРСИНГ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

2023-02-08

278123       0

Тадбирлар

       

ТEРМИЗДА СEМИНАР: ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИ ИСИТИШГА АУТСОРСИНГ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Бугун Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази ҳовлисида “Қуёш электр панеллари”ни ижтимоий соҳа, тадбиркорлик объектлари ва аҳоли хонадонларига ўрнатишни кенг тарғиб қилиш мақсадида семинар ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилот вакиллари ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Семинарда ушбу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан яшил энергия ишлаб чиқарувчи панелларнинг афзалликлари, уларни ўрнатиш тартиблари ҳамда фойдаланишдаги қулайликлар тўғрисида тақдимотлар қилинди. Шунингдек, мутахассисларнинг таклиф ва тавсиялари тингланди.

Жараён давомида тижорат банкларининг вакиллари томонидан панелларни сотиб олишда ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича таклифлар билдирилди.

Якунда масъулларга маҳаллаларда белгиланган тартиб бўйича хонадонларда субсидия асосида “қуёш электр панеллари”ни ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифаси юкланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари