Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

302630       0

Тадбирлар

       

ШАҲАР МАРКАЗИДА ЖОЙЛАШГАН “ТУПРОҚҚЎРҒОН” МАҲАЛЛАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Шаҳар ҳокими бугун "Тупроққўрғон" маҳалласида бўлиб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, 20-Тупроққўрғон сайлов округидан сайланган депутат ва бошқарув сервис компанияси ҳамда тегишли масъуллар фаолияти билан танишди, ўз навбатида бешликка тегишли йўналишлар бўйича хатлов жараёнини тез кунда якунлаш ҳамда натижасини ҳокимликка тақдим этиш бўйича топшириқлар берди.

Ўрганиш давомида Ўктам Тўраев ва алоқадор масъуллар биргаликда маҳаллани яёв кезиб, ҳудуддаги икки ва кўп қаватли уйлар атрофидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирар экан, ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини кескин танқид қилди. Мутасадди масъулларга бугуннинг ўзида ҳудуддаги ерларни ағдариш, дарахтларни буташ ва оқлаш ҳамда тайёрланган ерга гул кўчатларини экиш бўйича вазифалар юкланди.

Шунингдек, шаҳар раҳбари мутасаддиларга ҳудудда тўпланиб қолган чиқиндиларни ўз муддатларида олиб кетиш мажбуриятини бажармаганлиги сабабли тегишли корхонани амалдаги қонунчиликка мувофиқ жаримага тортиш ҳамда маҳаллада ўзбошимчалик билан қурилган ва қурилиш ишлари тўхтаб қолган биноларни қайта ўрганиб чиқиб, хатловдан ўтказиш ва коммунал соҳа масъулларига кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш тушунтирилди.

Жараён давомида яқинда қайта таъмирланган ҳокимлик балансидаги ётоқхона биноси кўздан кечирилиб, унда яшаётган фуқароларга яратилган шароитлар билан танишди. Шундан сўнг маҳалладаги Ҳаким ат-Термизий кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашилиб, мавжуд муаммони тегишли тартибда ҳал этилиши таъкидланди. Якунда маҳалла ҳудудидан эски 2-қаватли уй-жойлар ўрнидан замонавий кўп қаватли уйлар қурилиши бўйича тадбиркор билан мулоқот қилиниб, янги лойиҳа тақдимоти хусусида фикр алмашилди.

Ўз навбатида, шаҳар ҳокими томонидан маҳаллада кўрсатиб ўтилган камчилик ва муаммолар муддатларида бартараф этилиши юзасидан қайта ўрганиш ишлари белгиланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
7%
Яхши
1%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
100%
Жами: 5034 овоз берилди.
Валюта курслари