Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

304237       0

Тадбирлар

       

НАВБАТДАГИ МАҲАЛЛА ШАҲАР ҲОКИМИ НИГОҲИДА

Бугун шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Тўраев бошчилигида тегишли ҳоким ўринбосари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари биргаликда «Меҳробод» маҳалласида пиёда юриб, мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида шаҳар раҳбари томонидан маҳалла бешлигига аҳоли томонидан кўча ёқасига тўкиб қўйилган қурилишга ишлатиладиган қум-шағал ва чиқиндиларни тозалаш, тартибга келтириш, девор ва дарахт тагларини оқлаш, буташ, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, ҳамда маҳалладаги 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, 1-сектор раҳбари кичик савдо шохобчалари ва «Гулираъно» маҳалласида жойлашган «Имзо» компаниясининг Сурхондарё вилояти бош офиси масъуллари билан суҳбатлашиб, тегишли ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан кўрсатма берди.

Ўз навбатида, «Меҳробод» маҳалласидаги марказий кўча ёқасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг ташқи фасад қисмини бўёқлаш ишларини ўз муддатида амалга ошириш белгиланди. Якунда алоқадор масъулларга тегишлилиги бўйича берилган кўрсатма, вазифа ҳамда топшириқлар ижроси назоратга олинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари