Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

305231       0

Тадбирлар

       

Ўктам Тўраев темир йўл ёқасидаги ободонлаштириш ишларини ўрганди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимининг топшириғига асосан шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев Термиз шаҳар темир йўл станциясидан Термиз туман ҳудудигача бўлган темир йўл ёқасида жойлашган маҳаллалар ҳудуди ва аҳоли яшаш жойлари ҳолати билан танишди. Шаҳар раҳбарига тегишли ҳоким ўринбосари, шаҳар прокурори Худойназар Маматқулов, шаҳар ИИБ бошлиғи Элбек Нуруллаев, шаҳар ДСИ раҳбари Сунатилла Мухамадиев ва мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамроҳлик қилди.

Ўрганиш жараёнида темир йўл ёқасида жойлашган маҳаллалардаги аянчли манзаралар, ҳар ерда тўпланиб турган чиқиндилар уюми, дов-дарахтларга шакл бериш ва оқлаш ишлари бажарилмаганлиги ва ёввойи ўт-ўланлар билан қопланганлиги маҳалла ҳуснига доғ тушураётганлиги танқид қилинди.

Худди шундай, аҳоли хонадонлари, томорқалари ҳолати ҳам шаҳар ҳокими эътиборидан четда қолмади. Айрим уйларнинг том ва фасад қисмлари таъмирланмаганлиги, деворлари оқланмаганлиги, баъзи жойларда фуқароларга тегишли қурилишга ишлатиладиган қум ва тош-шағалнинг бетартиб тўкиб қўйилганлиги кўрсатилди.

Ўктам Тўраев маҳаллаларнинг озодалигига эришиш, одамларга уй-жойига эътиборли бўлиш ҳиссини янада кучайтириш ҳамда тоза сақлаш учун мутасаддиларга масъулиятини ошириш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўрганиш якунида келгуси ҳафтада яна ушбу йўналишлар бўйича юрилиб, бугун кўрсатилган камчиликларнинг  қай даражада бартараф этилганлигини ўрганиш белгиланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари