МУРОЖААТ ВА ИЖРО
Ижтимоий тармоқ орқали "Абдулла Авлоний" маҳалласи 29-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Хурсанд Кучаеванинг кўп қаватли уйларда сувларнинг музлаб қолиши ва канализация қувуридаги носозлик юзасидан шаҳар ҳокими Ўктам Тўраевга йўллаган мурожаати - шаҳар ҳокими, прокурор ва ДСИ раҳбари билан бирга жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида шаҳар раҳбари кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан ҳам суҳбатлашиб уларнинг мурожаатларини тинглади.
Шундан сўнг, шаҳар ҳокими нафақадаги Абдуқодир бобо Муродовнинг хонадонига кириб, ҳақиқий ҳолатни ўрганди ҳамда ушбу хонадон, кўп қаватли уйдаги муаммо ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича шаҳар уй-жой коммунал бўлими, шунингдек бошқарув сервис компанияси масъулларига топшириқ берди.
Ўз навбатида, мазкур мурожаат юзасидан кўп қаватли уйнинг канализация қувурлари янгисига алмаштирилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024