Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

311974       0

Тадбирлар

       

“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 1-сектор биносида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Гулистон” ва “Боғишамол" маҳалласи ёшлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда тўрт нафар ёшларнинг контракт тўлови масаласидаги, шунингдек, соғлигини тиклаш ва имтиёз асосида даволаниш харажатларига ёрдам бериш, ишга жойлашиш ва ўз-ўзини банд қилиш учун субсидия асосида асбоб-ускуна сўраб қилган мурожаатлари тингланди ва тегишли тартибда ижобий ҳал этилиши белгиланди.

Шундан сўнг, шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбарига бириктирилган 19 нафар муаммоси бор ёшлар билан ҳам учрашув ўтказиб, улар билан келгусидаги режалар ҳақида суҳбатлашди, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳамда мурожаатларини тинглади. 

Якунда ҳал этилиши муддат талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари