Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

312761       0

Тадбирлар

       

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Бугун, Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев бошчилигида сектор раҳбарлари “Гулистон” маҳалласи “Фидокор” кўчасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, улар билан учрашув ўтказилди. Жараёнда шаҳар ҳокими фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, ҳозирги аномал совуқ об-хаво шароитида уларнинг уйларидаги табиий газ таъминоти босими пастлиги ва бошқа муаммолари юзасидан мурожаатларини тинглади.

Газ таъминоти корхонаси раҳбарига мазкур ҳудуддаги кўп қаватли уй-жойларга туташ бўлган ҳовли уй-жойларни ўрганиб, табиий газдан ноқонуний ва ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаётган фуқароларга тегишли чора кўриш ва газ босимини яхшилаш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, 12-уйда яшовчи имконияти чекланган фуқароларнинг уй-жой кредит қарздорликларини сўндиришда амалий ёрдам кўрсатилишига келишилди.

Суҳбат жараёнида 1-гуруҳ ногирони М.Қосимовнинг мурожаати бўйича электр энергиясидан қарздорлиги бартараф қилиниб, хонадон электр таъминотига улаб берилди. Фуқаро Н.Тилабованинг қизи Назира Юсуповани касаллиги бўйича шаҳар бош врачи шахсан текширувдан ўтказиб, дори-дармон воситалари берди ва соғлиги доимий назоратга олинди. Тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраган мурожаатчига тез кунларда кредит ажратишда масъулга кўрсатма берилди.

Учрашув якунида шаҳар ҳокими томонидан  мутасадди ташкилот раҳбарларига бугуннинг ўзида мазкур кўп қаватли уйларнинг йўлакларини музламадан тозалаш ҳамда тартибга келтириш атрофини ободонлаштириш бўйича қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари