Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

315313       0

Тадбирлар

       

Аномал совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимининг ҳолати ҳамда йўлларни тозалаш ишлари кўздан кичирилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов "Ҳудудгаз Сурхондарё" газ таъминоти филиалида бўлиб, вилоятга етказиб берилаётган газ босими, ҳозирги ҳолатда ҳудудларга етказиб берилаётган газ миқдори бўйича масъулларнинг ахборотини тинглади. Шундан сўнг, газ босими тушиб кетган Термиз шаҳри Фаровон массивида таъминотдаги узилишларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар жойига борган ҳолда ўрганилди.

Вилоят раҳбари масъулларнинг бу борада олиб бораётган фаолияти юзасидан ўзининг эътирозларини билдириб, тегишли тавсия ва топшириқлар берди. Манзилда фаолият олиб бораётган газ муҳандис ходимларига иссиқ овқат ва қишки кийим бошлар берилди. Шаҳар мутасаддиларига "авария" ҳолатларини бартараф этиш ишларини амалга ошираётган ходимларга иссиқ овқат ва кийим бошлар етказиб бериш, содир бўлган узилиш ҳолатларини тезкор бартараф этиш бўйича кўмак бериш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, шаҳарнинг Баркамол авлод ва Ислом Каримов кўчаларида йўлларга қум-туз аралашмасини сепиш, музламаларни тозалаш ишлари кўздан кечирилиб, Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига ҳам иссиқ овқат ва иссиқ кийим бошлар тарқатилди.

Кейинги манзилда кўп қаватли уйлардан бирига хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниясининг фаолияти ўрганилди ва хонадонларни иссиқлик билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбари шунингдек, вилоят кўп тармоқли Болалар шифохонасининг иситиш тизимининг ишлаш ҳолати, беморлар ва уларнинг яқинлари учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди. Иситиш тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, беморларнинг яқинлари учун кутиш жойларида шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
7%
Яхши
1%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
100%
Жами: 5034 овоз берилди.
Валюта курслари