Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

298612       0

Тадбирлар

       

Штаб фаолияти: Аҳолига суюлтирилган газ балонларини вақтида етказиб бериш талаби қўйилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган вилоят навбатчилик Штаби томонидан электр энергияси, газ таъминоти, ичимлик суви, кўмир ёқилғиси ва бошқа масалалар юзасидан аҳолининг мурожаатларини қабул қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича охирги 24 соат давомида кўрилган чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Муҳокама жараёнида вилоят раҳбари Термиз шаҳри ва туманлар штабларига бириктирилган вилоят вакилларининг бириктирилган ҳудуд бўйича ҳисоботларини тинглади. Юртимизга аномал совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилаётган бир пайтда аҳолига етказиб бериш учун электр энергия, газ ва кўмир ёқилғиси захираларини яратиш, энергия инқирозидан беталофат чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Табиий газ таъминотига уланмаган аҳоли пунктларига суюлтирилган газ баллонларини муддатида ва белгиланган меъёрларда етказиб бериш бўйича “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали, унинг шаҳар ва туман бўлимларига қатъий талаблар қўйилди. Бунда суюлтирилган газ баллонлари захирасини яратиш, тегишли график асосида ҳар бир маҳаллага белгиланган муддатларда, аҳоли хонадонларига етказиб бериш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, вилоятда мавжуд таъмирталаб мактаб биноларини таъмирлаш дастурини ишлаб чиқиш, амалий ишларни бошлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаблари ташкил этилган бўлиб, ушбу штабларда мурожаатларни 24 соат давомида, туну-кун қабул қилувчи ишонч телефонлар фаолият юритмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари