Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

305656       0

Тадбирлар

       

Бугун Термиз шаҳрини туризм маркази этиб белгилаш ҳамда вилоятга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш мақсадида “Термиз гастрономик фестивали” ўтказилди.

Туризмнинг ўзига хос янги йўналишларидан бири бўлган гастрономик туризм йўналишида воҳанинг салоҳият ва имкониятларини очиб берувчи ушбу фестивал доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, дастлаб вилоят “Матбуот уйи” биносида тадбирнинг очилиш маросими ҳамда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳалар тақдимоти, шунингдек, фестивал доирасида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўртасида В2В форматидаги учрашувлар ҳамда ОАВ вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ва блогерларга Сурхондарёда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар, Термиз шаҳрини туризм маркази этиб белгилаш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, фестивал иштирокчилари учун Термиз шаҳридаги меҳмонхоналар, ресторанлар ва диққатга сазовор жойларга пресс-тур ташкил этилди. Тур доирасида Термиз шаҳридаги “Best” ва “Diplomat” ресторанларида ташкил этилган тушликда иштирокчилар воҳанинг миллий таомларидан баҳраманд бўлишди.

“Болажон боғи” ҳудудидаги мобил саҳнада ташкил этилган вилоятнинг шаҳар ва туманларининг миллий таомлари кўргазмаси ҳамда концерт дастурлари намойиши фестивалга байрамона шукуҳ бағишлади.

Айни пайтда фестивал доирасида “Энг яхши таом” номинацияси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари