Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

334492       0

Тадбирлар

       

“САХОВАТ” МАҲАЛЛАСИДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ БИРЛАШДИ

Бугун шаҳримиздаги “Азизбек” тантаналар саройида навбатдаги “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди. Унда, меҳнат фахрийлари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган нуронийлар, диний идора вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари ва фаол ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида сўнгги йилларда ислоҳотлар шиддат билан авж олгани, иқтисодиётни эркинлаштиришда салмоқли натижаларга эришилгани, Ўзбекистон дунёга қайта бағрини очганлиги, қўшниларимиз, ривожланган давлатлар билан яқин дўст бўлганлигимиз, очиқлик сиёсатига дадил қадам ташланганлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, энг муҳими, халқимиз фаровон яшаши учун ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида, кейинги йилларда Термиз шаҳри янгича қиёфа касб этгани борасида фикрлар билдирилди.
амимий мулоқотда тинч ва хотиржам ҳаётимиз, фаровон кунларимизга шукроналик тилга олинди. Бир пиёла чой устида давом этган тадбирда санъаткорларнинг қўшиқлари барчага завқу-шавқ улашди.
Уч авлод вакилларини бирлаштирган кўтаринки руҳда бўлиб ўтган учрашувда Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев сўзга чиқди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари