Термизлик нуронийлар Самарқандга саёҳатга жўнаб кетишди
Бугун, 18 ноябрь куни "Кексалар туризм ойлиги" муносабати билан Термиз шаҳрида яшовчи 50 нафар нуроний отахонлар ва онахонлар Самарқанд вилоятига саёҳатга жўнаб кетишди.
Саёҳатга йўл олаётган нуронийларимиз Ал Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига ташриф буюришиб, бир пиёла чой устида жамиятимизда кексаларни нақадар эъзозлаётган Муҳтарам президентимизга миннатдорчилик билдиришиб, халқимиз дастурхонига қут-барака ва юртимизда доимо тинчлик бўлишини сўраб дуолар қилишди.
Ушбу саёҳат тадбири Термиз шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023