Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

343683       0

Тадбирлар

       

Сайёр қабулда мурожаатларга ечим изланмоқда

Бугун Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев бошчилигида, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот ҳамда шаҳар Ҳалқ қабулхонаси раҳбарлари биргаликда "Гулистон" маҳалласида фуқаролар учун навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказди.

Қабулда шаҳардаги 163 нафар фуқаронинг бандлик, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, имтиёзли кредит ажратиш, моддий ёрдам каби турли масалаларга оид мурожаати тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
– Турмуш ўртоғим ва фарзандим бир қанча вақт олдин бахтсиз ходиса туфайли аҳволи оғирлашиб қолишди. Бўлган воқеани айтиб, шаҳар ҳокимидан даволатиш бўйича олиб келган шартномани кўрсатиб, харажатларига амалий ёрдам сўрадим, – дейди Боғишамол маҳалласида яшовчи Г.Исмаилова. – шаҳар ҳокими муаммони тинглаб, тез вақт ичида ёрдам кўрсатиш бўйича мутасаддиларга вазифа юкладилар.
- Фуқаро Феруза Турдиалиева кадастр билан боғлиқ масалада амалий ёрдам сўради. Шаҳар ҳокими мурожаатчининг муаммоси тўғрисида мутасаддилардан маълумот олгач, фуқаронинг мурожаатини ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқ берди.
- Меҳробод маҳалласида яшовчи Р.Хайитназарова қўшнисининг уйи ёниб кетгани ва унинг натижасида ўзининг уйи ҳам талофат кўрганини айтиб, ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаатига тез кунларда тегишли тартибда амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Шунингдек, 20 дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий масалаларда тушунтиришлар берилган бўлса, муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари