“ҲОКИМ ВА ЛИДЕР ЁШЛАР” учрашуви
Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу мақсадда Термиз шаҳрида ҳам ёшлар билан доимий учрашув ва мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, бугун муҳташам Санъат саройида Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев иштирокида “Ҳоким ва лидер ёшлар” учрашуви ўтказилди. Унда шаҳардаги барча маҳаллалардан 150 нафардан ортиқ ташаббускор ва фаол ёшлар, ўз билим ва изланиши орқали эксак ҳурматга эга бўлган ўқитувчилар, олим ва тадбиркорлар, шунингдек мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Дастлаб шаҳар ҳокими ўз сўзида мамлакатимизда ёшлар учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилаётганлиги ва бунинг натижасида кўплаб ёшларимиз ўзининг иқтидори ва истеъдодини намоён этиб катта ютуқларга эришаётганлиги ҳақида фикрлар билдирди. Шунингдек, бугунги учрашувдан асосий мақсад лидер ёшлар билан ҳеч қандай тўсиқсиз гаплашиш, улар орқали маҳалладаги ёшларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш ва уларнинг қизиқишларини, орзу-истакларини амалга оширишдан иборат эканлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.
Мулоқот давомида маърузачилар томонидан раҳбарликка эришишдаги ҳаётий тажрибалар, бизнесга кириш ва тадбиркорликни бошлаш, мақсадга эришиш борасида мотивацион фикрлар билдирилиб, мавзуга доир видеороликлар намойиш этилди. Учрашув давомида ёшларимизнинг таклиф ва мулоҳазалари, уларни қизиқтираётган йўналишлар бўйича таклифлари эшитилди.
Кўтаринки руҳда ўтказилган учрашув ёш лидерларга куч ва ғайрат, ўз ишига шижоат ва фидоийлик бағишлаши шубҳасиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024