Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

359504       0

Тадбирлар

       

Масъул раҳбарлар Термиз шаҳар спорт мактаби фаолияти билан танишди

Мамлакатимизда спортни янада оммалаштириш, хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудларда аҳоли, айниқса ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шароитларга эга замонавий спорт мактаблари фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, Термиз шаҳридаги спорт мактабида ҳам 1000 дан ортиқ ёшлар спортнинг кураш, футбол, бокс, эркин кураш, сузиш, дзюдо, енгил атлетика ва бошқа турлари бўйича доимий шуғулланиб келмоқдалар. Бугун, шаҳар ҳокими Ў.Тўраев Термиз шаҳар спорт мактабига ташриф буюриб, у ерда ёш спортчилар билан учрашди.

Шунингдек, спорт мактабида яратилган шароитлар ва мавжуд муаммолар ҳақида масъуллар билан суҳбатлашди. Шаҳар ҳокими масъуллар билан суҳбатлашиш жараёнида спорт мактабига тегишли тартибда 50 млн сўмлик спорт анжомлари олиб бериш, шунингдек сузиш ҳавзасининг иситиш тизимини таъмирлаш учун 100 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари