Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

352301       0

Тадбирлар

       

Сурхондарё вилоятида 15 октябрь–Халқаро қишлоқ аёллари куни кенг нишонланмоқда

Айни пайтда Термиз шаҳридаги Санъат саройининг муҳташам амфитеатрида Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланган шодиёна давом этмоқда. Унда пойтахтдан келган элимизнинг бир гуруҳ суюкли санъаткорлари қизиқарли концерт дастурлари билан барчага байрам кайфиятини улашмоқда.

Байрам муносабати билан Термиз шаҳридаги “Афрўз” тўйхонасида бўлиб ўтган тантанали тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Усмон Турапов қишлоқларда яшаётган мунис бувижон ва онахонларни, дилбар опа-сингилларни 15– октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни билан самимий табриклаб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ва ҳар тарафлама баркамол авлодни тарбиялашга катта ҳисса қўшаётгани учун уларга чуқур миннатдорлик билдирди. Қишлоқ аёлларининг улкан матонати, тоғдай сабр-тоқати ҳамда меҳнатсеварлигидан ибрат олиб яшашнинг аҳамиятини, дала-дашт ва боғу-роғда, қишлоқ мактабию, шифоханасида меҳнат қилишдан, тадбиркорлик, фермерлик билан шуғулланиш ва аҳолига турли хизматлар кўрсатишдан ташқари фарзандларини Ватанга ҳурмат, юртга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаётганини алоҳида эътироф этди.
Тантанали тадбирда вилоятда ўтказилган “Энг фаол фермер”, “Қишлоқ ҳудудидаги энг иқтидорли қиз”, “Энг намунали касаначи аёл”, “Энг намунали пахтакор аёл”, “Энг намунали маҳалла хотин-қизлар фаоли”, “Қишлоқ ҳудудларидаги энг намунали ўқитувчи”, “Қишлоқ ҳудудларидаги энг намунали тиббиёт ходими” каби 14 та номинация бўйича танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бир гуруҳ фаол хотин-қизларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлик ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбирида воҳанинг яқин ва олис қишлоқларидан вилоят марказига келган хотин-қизлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурди, рақсга тушди. Санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастури барчага бир олам қувонч бағишлади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари