Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

355716       0

Тадбирлар

       

Сурхондарёда кўчат экиш бўйича "долзарб 40 кунлик"ка старт берилди

Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги 46-сон Фармонига асосан, бугун эрта тонгдан вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" бошланди.

Шу мақсадда Термиз шаҳрида ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев, нуронийлар, ёшлар, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор кўчат экиш мавсумида 10 миллион 57 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилди. Акция давомида кўчатлар нархининг ўсиб кетиши олдини олиш мақсадида шаҳар ва туманлар Марказий деҳқон бозорларида ҳамда маҳалла марказларида кўчат сотиш ярмаркалари ташкил этилди. Марказий кўчаларга бир турдаги дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали “чинор кўчаси”, “қарағай кўчаси” “узум кўчаси”, каби 15 тадан ортиқ намунавий кўчаларнинг ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йил кузги кўчат экиш мавсумида ҳам вилоят ҳудудида иқлим шароитидан келиб чиқиб 6 миллион 5 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экилади.

“Зарбдор 40 кунлик”да манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби тузилиб, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллалар, йўл бўйлари ва дала четларида экиладиган дарахт ва буталар миқдори ва тури ҳамда кўчат экиш мавсумида, ҳудудларда кўчат етказиб берувчи субъектлар белгилаб олинган.

Ҳурматли воҳадошлар она табиатимизга бўлган меҳрингизни юксак ғурур билан эътироф этган ҳолда, кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик ташаббусда фаол иштирок этинг!


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари