Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

352364       0

Тадбирлар

       

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ

Сурхондарё вилоятида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланмоқда.

Вилоятнинг асосий байрам тадбири Термиз шаҳридаги Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди.

Майдонда эрта тонгдан давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ҳамда бошқа олий, ўрта махсус таълим ва умумтаълим мактаби профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, ўқувчилар жамул-жам бўлди.

“Қадринг баланд бўлсин, она тилим!”, деган эзгу ғоя асосида ўтказилган тантанали маросимда вилоят ҳокими ўринбосари И.Сапаров, Термиз давлат университети профессори П.Бакиров, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими раҳбари М.Алламуродов, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази талабаси Шикибо Самадий ва бошқа сўзга чиқиб, ўзбек тилининг дунёдаги энг жозибадор, энг бой мулоқот воситаси эканини алоҳида таъкидлади. Маҳмуд Қошғарий қаламига мансуб жаҳондаги илк лексикологик луғат ҳам айнан ўзбек тилида ёзилганини фахр билан қайд этди. Мамлакатимизда мустақилликкача қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг тилимизни асраб-авайлаш ва нуфузини оширишдаги аҳамияти ҳамда кейинги йилларда қаратилаётган юксак эътибор ҳақида фикр алмашди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри санъаткорлари она тилимиз улуғланган саҳна асарларидан парчалар намойиш этди. Ҳазрати Навоий, Бобур ва бошқа шоирларнинг ғазаллари асосида яратилган мумтоз қўшиқлар куйланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари