МАҲАЛЛАДАГИ “БЕШЛИК” ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ҳаётбахш ислоҳотлар самарадорлигини оширишда маҳалланинг ўрни ва мавқейи юксалиб бормоқда. Айни жараёнда амалиётга жорий этилган янги тизим бу борадаги ишлар кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Бугунги кунда маҳалладаги бешлик: МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори юрт тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, ислоҳотлар «драйвери» бўлмоқда.
Бугун, 24 октябрь куни Термиз шаҳрининг «Шифокор» МФЙда бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида маҳалладаги бешлик: ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қилар фаоли ҳамда профилактика инспекторининг тўққиз ойлик фаолиятига оид ҳисоботи эшитилди. Ҳисобот йиғилишида шаҳар ҳокими Ў.Тўраев, сектор раҳбарлари, мутасаддилар ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.
Йиғилишда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган имтиёзли кредитлар, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, профилактика инспектори томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган юзма-юз мулоқотда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида фикрлар билдирилиб, амалга оширилиши зарур бўлган муҳим ва устувор вазифалар сарҳисоб этилди. Маҳалладаги бешлик фаолиятини янада яхшилаш мақсадида жараёндаги бурч ва масъулият туйғусини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023