Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

363309       0

Тадбирлар

       

ТАДБИРКОР АЁЛ

Кеча, 14-сентябр куни O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти”, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Абдумалик Тангиров, Термиз шаҳар “Боғишамол” МФЙ ҳоким ёрдамчиси, партия фаоли Бекмирза Ортиқов, партиямиз аъзоси фаол ёшларимиздан Рамазонбек Холмуродовларбилан ҳамкорликда Термиз шаҳар “Боғишамол” МФЙ да “Аёллар дафтари” орқали олган кредит ва субсидияларни мақсадли фойдаланаётган тадбиркорларнинг уйига ва биноларига уйма-уй кириб ўрганилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги 60-сонли фармонига асосан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси кўрсатилган мақсадлар ижросини таъминлаш юзасидан 69-мақсадда келтирилган: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда “ Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш, “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирини ташкил этилди.
Тадбир давомида “Боғишамол” МФЙ да “Аёллар дафтари” да рўйхатда туриб кредит олган ва маҳалладош аёлларни иш билан таъминлаган аёлларимизнинг хонадонлари ва тадбиркорлик фаолиятини юритаётган биноларига бориб жойида ўрганилди. Ўрганишлар натижасида “Боғишамол” МФЙ Фаровон Массиви 5-хонадон, 22-уйда яшовчи Болтаева Сарвиноз “Аёллар дафтари” нинг 2-йўналиши асосида тикувчилик қилиш учун 30 млн. имтиёзли кредит олган бўлиб ҳозирги кунда ўз маҳалласидаги 4 та ишсиз аёлларни яъни Тожиева Гулнора, Эрниёзова Жумагул, Қўшоқова Наргиза ва Бўронова Салима опаларни иш билан таъминлаганига гувоҳ бўлдик.
Шунингдек “Боғишамол” МФЙ яшовчи “Аёллар дафтари” да турадиган 3 нафар фарзандларини бир ўзи вояга етказиб келаётган ёлғиз она Алимова Шоира опага ҳам 14 млн. сўм миқдорида тикувчилик қилиш учун имтиёзли кредит ажратиб берилган бўлиб опа ҳозирги кунда қизи Ғуломова Лайло билан биргаликда маҳалласида фаолият юритаётган аҳолига хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидан буюртмалар олаётганини айтиб ўтди. Бир пайтлар чет элларда ишлар эдим, фарзандларим узоқда эди дейди опа ҳозирги кундаги аёлларга берилаётган имкониятни кўриб чет элга бориб ишлаш фикридан қайтдим ва кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятимни юритаяпман. Ҳозирда фарзандларим бағримда, даромадим ҳам ёмон эмас ва яхши яшаб келмоқдамиз деди Шоира опа.
Боғишамол маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Бекмирза Ортиқов


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари