Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

348546       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бошланди

Бугун, Термиз шаҳридаги Санъат саройида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Маданият карвони” доирасида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда пойтахтдан ташриф буюрган бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари иштирок этишди.
Ушбу тадбирда “Ўзбекистон қаҳрамонлари” китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Маросимда элимиз суйган санъаткорлар билан учрашув ҳамда таниқли хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга юқори кайфият улашди.
Маълумот учун, мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 9-14 сентябрь кунлари Сурхондарё вилоятидаги шаҳар ва туманларда бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, концерт дастурлари бўлиб ўтади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари