Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

348380       0

Тадбирлар

       

Жанубда осойишталигимиз посбонларига янги бинолар топширилди
 

Сурхондарё вилоятида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган байрам тадбирлари ва замонавий янги иншоотларни фойдаланишга топшириш маросимлари давом этмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз кўтаринки рухда нишонланаётган шу кунларда Сурхондарё вилояти ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳам барча шароитларга эга янги бинода иш бошлади.
Икки қаватли муҳташам бинони фойдаланишга топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, майор Нодир Одилов, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов,вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Акрам Шарофутдинов ва бошқалар мустақилллик йиллари ички ишлар органларида юз берган ўзгариш ва янгиланишлар юртимиз ободлиги, элимизнинг тинч, фаровон ҳаёти учун хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Айниқса, кейинги йилларда осайишталигимиз посбонларининг сифатли, тезкор хизмат олиб бориши учун яратилаётган қулайликлар ҳақида фикр юритди.
Президентимизнинг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоят ИИБ таркибида ташкил этилган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси воҳага дунёнинг турли давлатларидан келаётган сайёҳлар хавфсизлигини тўлақонли таъминлашга хизмат қилмоқда. Бошқармада хизмат қилиш учун хорижий тилларни мукаммал биладиган, ҳудуднинг бой тарихи ва урф-одатлари ҳақида етарли билимга эга ходимлар саралаб олингани, тезкор, сифатли хизмат олиб бориш учун 4 та енгил автомашина, 5 та мотоцикл, 1 та автобус, 5 та скутер, 6 та сигвей каби замонавий транспорт воситалари бириктирилгани вилоятда хавфсиз туризмни ишончли таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.
Вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг Термиз шаҳридаги Юлдуз маҳалласи ҳудудида қад ростган янги биносида ҳам барча замонавий шароит яратилган. 7 миллиард 562 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган бинода ситуацион марказ ташкил этилган бўлиб, утуристларнинг вилоят ҳудудига кириб келиши биланоқ қайси меҳмонхонага жойлашиб, “Е-меҳмон” базасидан рўйхатдан ўтиши, қайси йўналишларда сайёҳга чиқиши ва қайтиб кетишини доимий назорат қилиб туради. Шунингдек, ситиуацион маркази навбатчиси кечаю-кундуз сайёҳлардан келиб тушадиган мурожаатларни ўз вақтида қабул қилиб, тегишли ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлди.
Тантанали маросим иштирокчилари бинода яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишди.
Шу куни Термиз шаҳрида вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинмалари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази янги биносини ҳам тантанали фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур бино муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ва сақлашг учун хизмат қилади. Замонавий усулда жиҳозланган янги бино бир йўла 75 нафар шахсни сақлашга мўлжалланган.
Янги биноларни фойдаланишга топшириш маросимларида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов иштирок этди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари