Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

354583       0

Тадбирлар

       

Сурхондарёда “Умид ниҳоллари - 2022” ғолибларига Президент совғаси топширилди


Бугун Термиз шаҳридаги Санъат саройининг ёзги саҳнасида “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақаларининг финал босқичларида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг мураббийларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда Сурхондарё вилоятининг жами 509 нафар ўқувчилари ҳамда 51 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчи - мураббийларига эсдалик совғалар топширилди.
1-ўринни эгаллаган ўқувчиларнинг ҳар бири ноутбук, 2-ўрин телевизор, 3-ўрин велосипед ва 1-3-даражали медаль, диплом ва кубоклар, шунингдек, уларни мусобақаларга тайёрлаган ўқитувчи - мураббийлари спорт экипировкалари билан тақдирландилар.

Умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган Денов тумани жамоасига вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси “Damas” русумли автомашина топширилди.
Шундан сўнг тадбир давомида вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган шўҳ куй-қўшиқлар йиғилганларга юқори кайфият улашди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари