Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

360511       0

Тадбирлар

       

Реклама тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди


Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 28 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2022 йил 17 мартда маъқулланган, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 7 июнда имзоланган. Мазкур Қонун 8 боб, 53 моддадан иборат. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга кириши белгиланган.

Ўз навбатида, мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти, асосий талаблари ҳамда аҳамияти юзасидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат.
Шу муносабат билан бугун Термиз шаҳар ҳокимлигида Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ушбу тадбир ташкил этилди.
Тадбирда, Сурхондарё вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси О.Э.Севаров ҳамда Сурхондарё вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси бошқармасининг Реклама фаолиятини тартибга солиш бўлими бошлиғи А.А.Холмирзаев, шунингдек шаҳримиздаги реклама фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар иштирок этишди. Мазкур Қонун мазмун-моҳиятининг тақдимотидан сўнг “Давлат тилида иш юритиш” китоби тадбир иштирокчиларига тақдим этилди.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари