Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

382003       0

Тадбирлар

       

Кексаларни эъзозлаш уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир

Термиз шаҳридаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳарбий хизматга чақириқ ёшидагилар билан Мудофаа вазирлиги фахрийлари, кексалар ва нуронийлар иштирокида “Кексалар ўгити - ёшларга ибрат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник И.Пирмаматов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят минтақавий бўлими аъзолари вилоят МИБ Фахрийлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Т.Ўринов ва Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлими, Термиз шаҳар маънавият ва маърифат бўлими, “Шодлик” МФЙ раиси ва ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси ва вилоят МИБ ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида чақирилувчилари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирок этди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларнинг қалбида ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини янада оширишдир.
Шунингдек ёшларда ён-атрофимизда ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндошиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришдан иборатдир.
Тадбирда ёшларга буюк аждодларга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига даҳлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчи эканлиги сингдирилаётгани, қолаверса мудофаа соҳасида фаолият юритган катта ва ўрта авлод вакиллари ўз ҳаётий тажрибалари, босиб ўтган ибратли умр йўллари ҳақида қизиқарли ва жонли тарзда мароқ билан ҳикоя қилишгани ҳар бир авлод вакилларининг шу юртнинг тинчлиги ва мустақиллигини асраб авайлаш борасидаги даҳлдорлигини ошишига хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари