ЖИНОЯТ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Бугун, 22-июль куни Термиз шаҳар ҳокимлиги йиғилишлар залида “Дўстлик” маҳалласида содир этилган жиноят муҳокама этилди.
Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувохид Исмоилов, Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда профилактика инспекторлари, имом-хатиблар, маҳалладаги ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари иштирок этишди.
Мазкур йиғилишда маҳаллада содир этилган оғир жиноятнинг келиб чиқиш асл сабаблари, шароити, жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Муҳокамада энг катта камчилик лоқайдлик эканлиги ва бу иллат ҳар қандай кўринишдаги жиноятга йўл очиб бериши мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, оила ва маҳалладаги ижобий муҳитни мустаҳкамлаш, одамларнинг ҳар қандай воқеага даҳлдорлик ҳисси билан яшашигина жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги энг самарали восита эканлиги тушунтирилди.
Йиғилиш сўнгида жиноятчилик ошган маҳаллалар муҳокама этилиб, келгусида ушбу жиноятларга йўл қўймаслик, хуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024