Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

492736       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида эрта ва қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг салбий оқибатларининг олдини олиш ҳамда оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш борасида амалий учрашув ташкил этилди
Мамлакатимизда оилавий низоларни, айниқса, ажримларни олдини олиш мақсадида оиладаги низоли ҳолатларни аввало оилани ўзида эр-хотин, қайнона-қайнота яқин қариндошлар ичида ёки маҳаллаларда сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, имом-хатиб, отинойилар, маҳалла фаоллари жалб қилган ҳолда низога барҳам бериш, оилани асраб қолиш ишларни мантиқий давоми сифатида 2021 йил 25 июнь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг 2021 йил 27 апрелдаги мажлисининг 2-сонли баённомаси ижроси доирасида “Боғзор” МФЙдаги оилавий низоли вазиятдаги оилаларга маънавий ҳамда амалий кўмак кўрсатиш учун ташриф буюрилди. Оилавий ҳаёт жамият тараққиётида ва фарзандларнинг камолотида учун шу қадар муҳимки, худди шу боис уни бирор сония ҳам диққат-эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Aдиб Собир Термизий номидаги вилоят Aхборот-кутубхона марказида “Ўзбекистон Республикасида эрта ва қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг салбий оқибатларининг олдини олиш ҳамда Оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш” мавзуларида амалий учрашув ўтказилди. Учрашув давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, вилоят “Бувижонлар мактаби” фаол раиси ва фаол аъзолари, шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиникаси, маҳаллардаги хотин-қизлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш, Ўзбекистон Республикасда эрта ва қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг салбий оқибатларининг олдини олиш ҳамда Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш каби мавзуларда мутахассислар томонидан маърузалар қилинди. Ваҳоланки, бундай тадбирларни ўтказиш бугунги кун учун ўта муҳим саналди. Зеро, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ вужудга келиши сабаб, унинг оқибатда яқин инсонлар ўртасида кескин зиддиятларга олиб келмоқда. Аксарият аҳоли, айниқса, хотин-қизларнинг онгида бу каби никоҳни олдини олиш келажак авлодни соғлом дунёга келишида ва яқин қариндошлар орасига совуқчиликка барҳам беришини сингдириш ҳамда оилавий тазйиқларга кўз юмиб бўлмаслик, бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш зарурлигини тарғибот қилишда муҳим аҳамият касб этади.

 

 

 

 

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари