Сурхондарёлик пиллакорлар ҳам зафар қучди
Сурхондарё вилояти пиллакорлари 1 минг 715 тоннадан ортиқ “кумуш тола” тайёрлаб, шартнома мажбуриятини бажарди. Пиллакорлар маҳаллий иқлимга мос, серҳосил, касалликларга чидамли 30 минг 572 қути ипак қурти уруғини парваришлаб, ўртача ҳосилдорликни 56,1 килограммга етказди. Етиштирилган ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга қабул қилинди. Эришилган бу муваффақиятга вилоятнинг, айниқса, Шўрчи, Бандихон, Денов туманлари пиллакорлари муносиб улуш қўшди. Шўрчи туманидан “Қаршиев Илёс”, “Турдимурод”, “Рўзи Мамараимов”, Бандихон туманидан “Содиқбобо”, “Кўксой обод”, “Барака ёрлиқ”, Денов туманидан “Абдулхошим Лазиз”, “Маматмўмин Чориёр”, “Исомиддин Шаҳобиддин” каби кўплаб фермер хўжаликлари пилла етиштириш бўйича шартномавий режаларини 110 фоизга ошириб бажарди.
Вилоятда қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш давом этмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024