Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

393839       0

Тадбирлар

       

Болаларга беринг дунёни


Болалик—ҳаёт уммонининг мусаффо зарчашмасидир. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир. Гўдакларнинг баҳор тонги мисол беғубор қалби фақат яхшиликларга йўғрилган бўлади. Шу сабаб 1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун тенг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Бу кунни айнан 1-июн санасида нишонлаш таклифи “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” 1925-йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференсиясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 1-июн куни нишонланади.
Аммо “Болалар куни” 1857-йил июн ойининг иккинчи якшанбасида АҚШнинг Массачусетс штати, Челси шаҳридаги Универсалист черкови пастори, доктор Чарлз Леонард томонидан бошлаб берилган бўлиб, бу кун “атиргул куни” деб аталади. Лекин кейинчалик эса “болалар” куни деб номлана бошланган. Мазкур сана бутун дунёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади.

Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу эса ҳар бир ёш, ҳар бир бола давлат ҳимоясида эканлиги, уларнинг ҳар бир муаммоси, ҳар бир ютуғи давлат томонидан назоратда эканлигини англатади. Қолаверса,ўтган йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилганлиги ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилаётганлигини билдиради. Хуллас, болаларнинг ижтимоий ҳимояси, уларнинг соғлиги ва таълим тарбияси доимий эътиборда. Бундай ғамхўрликдан ҳеч бир бола четда қолмайди.
Зеро, ҳар бир бола ҳимояда эканлигини ҳис қилиши барчамиз учун жуда муҳим. Бу уларнинг келажакда комил инсон бўлиб улғайиши, Ватанига садоқатли фарзандлар бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади.
Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир. Донишмандлардан бири “Миллатнинг келажагини болаларига қараб англаш мумкин”, деган эди. Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг Ватанига садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб этишишида муҳим омил ҳисобланади.
Шу муносабати билан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги “Лидер Нур” нодавлат мактабгача таълим муассасасида 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” мавзусида маданий-маърифий тадбир оътказилди.
Тадбирда Термиз шаҳар ҳокимлиги, жанубий оператив қоъмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят минтақавий боълинмаси ва аъзолари, Оъзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, шаҳар маънавият ва маърифат боълими ва афгъон уруши қатнашчилари, ОАВ вакиллари ҳамда боģча тарбияланувчилари иштирок этди.
Тадбирда болажонлар томонидан қизиқарли саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар ижро этилди.
"Боланинг кўнглини кўтариш инсоннинг ўзига ҳам қувонч бағишлайди. Бунга бугунги тадбирда ҳам яна бир карра амин бўлдик. Албатта болалар бизнинг фахримиз ва келажагимиздир"– дейди Ал-Жомий МФЙнинг котиби Шокирхожи Ходжаев.
“Фарзандлар – ҳаётимиз мазмунининг ажралмас қисмидир, – дейди беш йилдан буён боғча тарбиячиси лавозимида фаолият юритаётган Ойгул Азизова. – Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотади. Бугунги тадбир бизни мамнун етди. Совғанинг катта-кичиги бўлмайди, ҳаммаси меҳр ва эътиборда. Болаларнинг хурсандлигини айтмайсизми?! Уларнинг кўзларидаги қувончни кўриб икки марта қувонаман. Юртимиздаги тинчлик, меҳр-оқибатли инсонларнинг кўплиги учун шукроналар айтаман".
УзЖОКУ 1-босқич талабаси Тоштемирова Лола


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари