Согълом ҳаёт учун 5000 қадам
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаоллигини оширишни ташкил қилиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қарор ва фармонлар қабул қилинаётгани ўз самарасини бермоқда. Жумладан Президентнинг 2020-йил 30- октябр кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 19-ноябр кунидаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшма чора-тадбирлари тўғрисида”ги 735-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан биргаликда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича оммавий тадбирлар ўтказилаяпти.
Шу муносабати билан аҳоли оъртасида согъломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий бадантарбия ишларини ташкил этиш юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокими Тоъра Боболов томонидан тасдиқлаган режа- графикка асосан вилоят ҳокимлиги мажмуалари ҳамда бошқарма, ташкилот ва муассасалар ходимлари Термиз шаҳридаги “Сурхон Арена” спорт мажмуасида эрта тонгдан жам боълишди.
Ушбу бадантарбия согъломлаштириш машқларида шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, шунингдек ташкилотларнинг раҳбар-ходимларидан иборат 500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.
УзЖОКУ 1-босқич талабаси Тоштемирова Лола
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023
1 comments