Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

597867       1

Тадбирлар

       

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалда.

Одам табиатнинг бир бўлаги сифатида у яратган мўжизалардан ҳар қачон бахраманд бўлади. Яшил ўсимликлар ҳам бутун инсониятни тоза ҳаво билан таминлаб атроф-муҳитнинг екологик мусаффолигини ҳам барқарорлаштириши барчамизга муҳимдир. Юртимизда еълон қилинган ”Яшил макон” умуммиллий дастури еса инсон табиатга нафини оширади десак адашмаган бўлмаймиз.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёйев раислигида 2021-йил 2-ноябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарорига асосан туман ва шаҳарлар, аҳоли пунктларига ҳаво тозалагини яхшилаш масаласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси шиддатлик билан амалга оширилмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида екиладиган дарахтлар заминимизни яшилликка буркаши, чиройига чирой қўшиши билан аллергияга мойил минглаб кишиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиши лозимлигини унутмайлик. Хориждан келтирилган манзарали дарахтларнинг ҳаммаси ҳам фойда бермайди. Шунинг учун кўкаламзорлаштириш жараёнларида анъанавий мевали дарахтлардан фойдаланиш енг мақбул йечимдир.

Хусусан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ҳокимлиги ходимларидан томонидан ҳам “Яшил макон” умуммиллий дастури асосида истироҳат боғлари, мамурий бинолар, божхона масканлари, ҳамда яроқсиз йер ҳудудларида мевали ва манзарали кўчатларни ўтказишди.
“Сурхондарё вилояти термиз шаҳар ҳудудида манзалари дарахтлар екилиши муносабати билан мен Термиз шаҳар ободонлаштириш ходими сифатида шу тадбирнинг гувоҳи бўляпман. Бу ишга ёрдам берган шаҳар ҳокимлиги ходимларига ўз ташаккуримни айтмоқчиман”-деди ободонлаштириш ходими Санжар Турсунов.

Ушбу дастур доирасида амалда шу кунга қадар Термиз шаҳар ходимлари томонидан 4000 га яқин мевали ва манзарали кўчатлар екилди. Ва бу ишлар ҳар куни мунтазам масулият билан амалга ошириб келинмоқда. Ташкил етилиётган бу каби езгу тадбирлар шаҳар ходимлари томонидан вилоятимизнинг барча ҳудудларида фаоллик билан амалга оширилиб келинмоқда.

Шунингдек 12-май куни ёшлар билан бирга Термиз шаҳар ҳокими ҳам “Яшил макон” белгиси туширилган футболка ва кепкаларда ёшлар билан бирга бўлди. Қўлларида бел ва кетмон олган ёшларимиз ҳудудларни яшилликка буркаш учун дарахт екишга киришди.
“Йиллар ўтиб биз ҳам ушбу жойда еккан бир дона ниҳолимизнинг улгайганини кўрсак бағоят мамнун бўлардик”- дейди тадбир иштирокчилардан бири. Термиз шаҳри “Чегара” маҳалласида терак қаламчаларини йерга қадаётган 250 нафардан ортиқ кўнгилли ёшларнинг кайфияти аъло даражада. Термиз шаҳар ҳокими ёшларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлаган ҳолда уларни саёҳатга жўнатишга тайёрлигини айтди.

“Ёшларимиз томонидан Самарқанд ва Бухоро бориш масаласи илгари сурилди. Биз ҳам тегишли маъсулларга топшириқлар бердик. Aлбатта хавфсизлик чоралари, транспорт харажатларини ва бошқа харажатларни ҳокимлик ўз зиммасига олади”- деди Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердийев
Иш жараёнида айтилган бу каби янгиликлар ёшларда янада шижоат бағишлади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки Сурхондарё вилоятининг ёшлар ишлари агентлиги томонидан 7000 га яқин кўчатлар екилиши режалаштирилган.
УзЖОКУ 1-босқич талабаси Тоштемирова Лола.


1 comments

Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари