Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

412966       0

Тадбирлар

       

“Бойсун баҳори” фестивалида дўстлик ва миллий қадриятлар тараннум этилади.

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалига кўрилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Сурхондарё вилоят ахборот ва оммавий коммуникасиялар бошқармаси бошлиғи З.Тўраев бошқарган анжуманда журналистлар, туман, шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати бошлиқлари, туризм ва маданий мерос, спорт бош бошқармалари, маданият бошқармаси мутасаддилари, блогерлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, ташкилий қўмита аъзоси Ж.Тўраев, вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари З.Алимардонова, вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари М.Давлатов, вилоят қўғирчоқ театри бош режиссёри, “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали ижодий гуруҳи аъзоси Т. Йўлдошевлар шу йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманида ўтказиладиган халқаро фестивалга кўрилаётган тайёргарлик ишлари, ўтган йиллардаги очиқ фолклор фестиваллардан фарқи, иштирокчилар ҳамда журналистларга яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Қайд этилдики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 7 февралдаги “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ташкил этилаётган фестивални юксак савияда ўтказиш учун алоҳида ҳозирлик кўрилмоқда. Табиатнинг бетакрор гўзаллигига бурканган Паданг кенгликларида воҳадаги ўттизга яқин йирик корхона, ташкилот, шунингдек, туманлар ва Термиз шаҳри ҳудудларнинг миллий қадрият ҳамда урф-одатлари намоён этиладиган қўрғонлар барпо этиб, қадимий ўтов уйлар қурилмоқда.

– Шу йилгача бу тадбир ҳар йили очиқ фолклор фестивал сифатида ўтказилиб, унда мамлакатимиздаги фолклор жамоалари алоҳида дастурлари билан иштирок этиб келаётган эди, – дейди вилоят қўғирчоқ театри бош режиссёри, “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали ижодий гуруҳи аъзоси Т.Йўлдошев. – Энди унга халқаро мақом берилиб, ҳар йили эмас, икки йилда бир марта ўтказиладиган бўлди. Шунга мувофиқ низоми ишлаб чиқилди. Кўрик-танловда қатнашадиган ижодий жамоалар таркиби тасдиқланди. Кўрик-танловнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати иштирокида жонли ижрода ўтказилиши белгиланди. Ижодий гуруҳ ҳозиргача мамлакатимиздаги 15 та фолклор жамоа дастурини танлаб олди. Улар орасидан фестивалнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этадиган ижодий жамоалар сараланади.

Мутасаддиларнинг айтишича, фестивал олдидан номоддий маданий мерос мавзуига бағишланган конференсия ўтказилади. Хўжамайхона булоқ суви бўйлаб сўлим дарада веломарафон уюштирилади. Халқаро фестивал доирасида нафақат, нафис фолклор санъатимиз, балки бой маданиятимиз, этнография ва қадимий спорт ўйинларимиз ҳам кенг намойиш этилади. Хотин-қизлар учун ўндан ортиқ тадбир уюштирилиб, аёллар бахшичилиги, чанқовуз чалиш, жамалак ўриш, қирқкокил, миллий ипаклар, қадимий миллий кийим-кечаклар кўргазмаси сингари нафис маданий меросларимиз намойиш қилинади. Миллий ҳунармандчилик буюмлари намойиши ва савдоси ташкил этилади. “Элимиз таомлари” номли кўргазмадан шифобахш тоғ гиёҳларидан тайёрланадиган ҳамда сурхонча тандир кабоб, юпқа, ғилминди каби турли таомлар жой олади. Ўнга яқин турдаги этноспорт мусобақаси, от устида кураш ва от устида мерганлик беллашувлари, дор ва цирк ўйинлари ўтказилади.

Вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси муқаддас зиёратгоҳлар, тиббиёт, агро, этно ва бошқа туристик обектларга қизиқарли саёҳатлар уюштиришни режалаштирган. Фестивалга узоқ-яқиндан келган шинавандалар ҳаво шарлари ва аеропланларда Бойсуннинг мафтункор табиатга эга гўзал тоғ манзараларини мириқиб томоша қилиши учун ҳам зарур қулайликлар яратиш чоралари кўрилмоқда.


Гўзал табиат қўйнида дунё халқларининг фолклор санъати, миллий ва умумбашарий қадриятлар тараннум этиладиган халқаро фестивалга жаҳоннинг 30 дан ортиқ давлатидан номоддий маданий мерос шинавандалари ва мутахассислари қатнашиши кутилмоқда. Халқаро кўрик- танловда АҚШ, Италия, Россия, Тожикистон каби ўнга яқин мамлакатнинг энг истеъдодли фолклор жамоалари ҳам иштирок этиб, ўз санъатини намойиш этиш истагини билдирган.

Матбуот анжуманида халқаро фестивалга келадиган меҳмонлар ва мухлисларни кутиб олиш, жойлаштириш, хизматлар кўрсатиш бўйича ҳам атрофлича фикр алмашилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Фестивални янада юқори савияда ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

УзЖОКУ 1-босқич талабаси Тоштемирова Лола


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари