Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

473994       0

Тадбирлар

       

Фаол ёшларга Сурхондарё вилояти ҳокимининг пул мукофотлари топширилди
Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Ёшлар фестивали бўлиб ўтган эди.
Воҳа ёшларини ягона мақсад йўлида бирлаштирган фестивалда энг фаол иштирок этган бир гуруҳ йигит-қизлар вилоят ҳокимининг 3-5 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.
Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Ж. Тўраев пул мукофотларини ўз эгаларига тантанали топширди. Тақдирланганлар сафида Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Камила Астанақулова, Термиз давлат университети талабалари Мунира Юсупова, Гулноза Ҳайдарова ва бошқалар бор.
Денов туманидаги Зартепа маҳалласида яшовчи Шаҳноза Очилдиева 49-мактабнинг 9-синфида ўқийди. Болаликдан журналист бўлишни орзу қилган қизалоқ кўп йиллардан буён назм ва насрда ижод қилиб келади. Мамлакат ва вилоят ёшлари ўртасида ўтказилаётган турли кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритмоқда. Яқинда унинг “Юракдаги орзуларим”, деб номланган илк шеърий тўплами нашрдан чиқди.
Ёшлар фестивалида фаол иштироки учун Шаҳноза ҳам вилоят ҳокими томонидан уч миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
–Бу фестиваль менинг ҳаётимда алоҳида из қолдирмоқда, – дейди Ш.Очилдиева. – Айниқса, унда миллий қадриятларимиз улуғланиб, қорабайир от, дўппи ва дўмбира кенг тарғиб қилингани, спорт беллашувлари, китобхонлик ва ёш ижодкорлар кўрик-танловлари ўтказилгани мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Воҳамизнинг турли ҳудудларидан янги дўстлар орттирдик. Бошқа ёшлар қаторида мен ҳам вилоят ҳокими мукофотига сазовар бўлганимдан хурсандман. Энди бу пул мукофотини ҳам қўшиб, иккинчи китобимни чоп этишга бераман. Биз, ёшларнинг бахту-камолатимиз йўлида алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб, ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаётган, истеъдодимизни кенг намойиш этиш учун барча шароитларни яратаётган давлатимиздан миннатдормиз.
“Ёшлар ойлиги” доирасида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган фестиваль доирасида вилоятда 325 дан ортиқ турли тадбир ўтказилди.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари