Ёшлар фестивалида вилоят бўйича 325 та турли тадбир ўтказилади
Бугун Сурхондарёда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бошланган фестивал доирасида секторлар раҳбарлари – вилоят прокурори Садриддин Турдиев Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов “Ёшлар маркази”да, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов “Матбуот уйи”да йигит-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди.Шунингдек, “Ёшлар ва тадбиркорлар” учрашуви, ёш тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси, “Қувноқлар ва зукколар” бахшичилик, “Ёш китобхон” кўрик-танловлари, миллий спорт ўйинлари, отда юриш, отни югуртириш, от эгарлаш мусобақаси сингари тадбирлар ҳам юксак савияда ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Ёшлар ойлиги” доирасида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган фестивалда вилоят бўйича 325 та турли тадбир ўтказилади.
Фестиваль жорий йилнинг 17 июнь куни якунланади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023